«ер муносабатлари» тегли мақолалар


Асака ва Фарғона туманлари ҳокимлари лавозимидан озод қилинди
27 сентябрь 2022, 21:38

Асака ва Фарғона туманлари ҳокимлари лавозимидан озод қилинди

Асака ва Фарғона туманлари ҳокимлари ер муносабатларини тартибга солишга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этмагани учун лавозимидан озод қилинди. Президент тегишли қарорни имзолади.

Тадбиркор мулкини бузиш, унга зарар етказиш бизнинг мақсадимиз эмас — Тошкент шаҳар ҳокими
7 феврал 2022, 20:58

Тадбиркор мулкини бузиш, унга зарар етказиш бизнинг мақсадимиз эмас — Тошкент шаҳар ҳокими

Жаҳонгир Ортиқхўжаев тадбиркорларни пойтахтдан фақат қонуний йўл билан, онлайн-аукцион орқали ер сотиб олишга чақириб, ер олишга ёрдам берамиз деганларга ишонмасликни сўради. «Ўз маблағингизни эҳтиёт қилинг, ернинг қонуний эгаси бўлинг», — деди ҳоким. У аҳоли яшаш массивларида рухсатсиз иншоотлар қуриш «аҳоли тинчлиги ва хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатмоқда», дея қўшимча қилди.

Ерга оид президент фармонидан энг муҳим ўзгаришлар
10 июн 2021, 16:14

Ерга оид президент фармонидан энг муҳим ўзгаришлар

Шавкат Мирзиёев ерга бўлган ҳуқуқни бозор активига айлантириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳокимиятлар ерларни тўғридан-тўғри ажратиш, захиралаш, ободонлаштиришга ажратиш ва бошқа ваколатларидан маҳрум этилади. Ерга бўлган ҳуқуқларнинг турлари 6 дан 3 гача қисқартирилади. Ер участкалари хусусий секторга мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида, давлат ташкилотларига эса доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилади. «Газета.uz» ушбу фармон бўйича барча муҳим ўзгаришларни тақдим этади.

2 йилда 120 минг гектардан зиёд ер талон-торож қилинган ёки мақсадсиз бериб юборилган
9 июн 2021, 13:07

2 йилда 120 минг гектардан зиёд ер талон-торож қилинган ёки мақсадсиз бериб юборилган

2 йил давомида 120 минг гектардан зиёд ер талон-торож бўлган ёки ҳокимлар томонидан мақсадсиз бериб юборилгани маълум қилинди. Ерга оид қонунчилик бўйича 588 нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

«Агар ақл билан иш тутсак, Ўзбекистонни Ўзбекистон ери билан боқса бўлади» — президент
4 июн 2021, 12:58

«Агар ақл билан иш тутсак, Ўзбекистонни Ўзбекистон ери билан боқса бўлади» — президент

Ер муносабатлари соҳасида бир қатор туб ўзгартиришлар кутилмоқда. Хусусан, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик ва бошқа ҳуқуқлар билан ер ажратиш амалиётларини тугатиш, ерга бўлган ҳуқуқ турларини қисқартириш, туман ҳокимларининг ер ажратиш ва қайтариб олиш ҳақида қарор қабул қилиш ваколати тўлиқ бекор қилиниши ва бошқалар — президент ер муносабатларини такомиллаштириш бўйича йиғилиш ўтказди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг